XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистоннинг иқтисодий ҳаёти қишлоқ хўжалигига хусусан, суғорма деҳқончиликка асосланганди. Ўрта Осиё ҳудудлари Россия империяси томонидан забт этилгач, маҳаллий хўжаликнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, рус ҳукумати янги эгалланган Туркистон ўлкасининг ички айниқса иқтисодий ҳаётига бевосита аралашмаслик йўлини тутди. Мустамлакачилик сиёсатининг илк даврларида қабул қилинган бундай қарор Россия вазирлар қўмитасининг Туркистон ўлкасини бошқариш бўйича чиқарган кўрсатмалари, подшоҳ томонидан тасдиқланган 1867 йил 11 июлдаги низомда акс этди. Қабул қилинган ушбу низом қуйидаги тамойилларга асосланди: а) сиёсий хусусиятга эга бўлмаган барча масалаларда ички бошқарувни маҳаллий аҳоли томонидан сайланган шахсларга бериш; б) шариатнинг маҳаллий ёзма қонунларини, қирғизлар учуй рус қонуни билан аниқлаштирилмаган ҳуқуқий муносабатлари учун одатни сақлаб қолиш; в) маҳаллий бошқарув тизимида, унинг қонун ва одатларида давлат манфаатларига зид бўлган ҳолатларни бартараф этиш.
Мазкур мақолада адвотура институтининг ривожланиши борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда адвокатларнинг малакасини ошириш бўйича қонунчиликдаги талаблар, уларнинг ижроси юзасидан таҳлил қилинган. Шунингдек, адвокатлар томонидан малакасини ошириш бўйича қўйилган талаблар бўйича муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилган.